MPL 7'нинг марказий жанги нега бекор қилинди?
Спорт
−
07 Январь 2023
3949Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовга тегишли бўлган “Мурадов профессионал лигаси” бугун, 7 январь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги турнирини ўтказади.
MPL'нинг бугунги кечасида Шоҳасан Мирзаматов Ҳамзат Чапановга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, аммо вазн ўлчаш маросимида Чапанов белгиланган вазнни кўрсата олмади. Шундай қилиб, MPL 7'нинг марказий жанги бекор қилинди.
Россиялик жангчи Ҳамзат Чапанов нега вазн қила олмаганига изоҳ берди.
"Вазн ташлаш режа бўйича кетмади. 18 кун аввал жанг қилгандим. Умуман олганда икки ой ичида учта жангда октагонга кўтарилдим. Ҳар бир жанг учун вазн ташладим. Афсуски, бу жангга керакли вазнни қила олмадим ва 500 грамм ортиқчалик қилди. Мен ўзимни оқлаш ниятида эмасман. Жангга максимал даражада тайёрландим, бироқ ўхшамади", дейди Чапанов.
Маълумот учун, Мирзаматов-Чапанов тўқнашуви бекор қилингач, Муҳиддин Мамажонов ва Заур Исаев ўртасидаги жанг марказий мақомга ўтди.
LiveБарчаси