Жасур Мирзамуҳаммедовнинг озарбайжонлик рақиби нега жангдан бош тортди?

Спорт

image

Эртага, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Алпомиш муз саройида ММА бўйича Муродов профессионал лигасининг (MPL) 8-турнири бўлиб ўтади. Бугун мазкур мусобақа иштирокчилари вазн ўлчаш ҳамда “Face-to-face” маросимларида қатнашди. 

Аҳамиятлиси, турнирнинг “сo-main event” жанги оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Жасур Мирзамуҳаммедовнинг озарбайжонлик Элчин Ҳусейновга қарши жанги бекор қилинди. Бу ҳақда Мирзамуҳаммедов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Озарбайжон вакили ўзбекистонлик рақибининг бу қадар оғир вазн қайд этишини кутмаган ва шу сабабли эртанги жангдан бош тортган. 

Маълумот учун, Жасур Мирзамуҳаммедов фаолияти давомида 7 та жангда иштирок этиб, фақат бир марта мағлубиятга учраган. Озарбайжонлик Элчин Ҳусейнов эса 9 та жангда қатнашиб, 6 тасида қўли баланд келган ва 3 бор рақибларига имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ММА MPL Жасур Мирзамуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг