Мозамбикда “Чидо” тўфони қурбонлари 120 кишига етди

Олам

image

Мозамбикда “Чидо” тўфони қурбонлари сони 120 кишига етди, яна 868 киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, “Чидо”  тўфонининг оқибатлари жуда жиддий бўлган. 15-19 декабрь кунлари Мозамбикда 260 км соатгача бўлган кучли довул ва ёмғирлар 118 мингдан ортиқ тураржой биноси, 52 шифохона ва 35 черковни вайрон қилган. 687 мингдан ортиқ мозамбиклик Кабу-Делгаду, Нампула, Ниасса, Тете ва Софала провинцияларида қочқинга айланган.

Тўфон 7-8 декабрь кунлари Ҳинд океанининг жануби-шарқида юзага келган. Кейин у ғарбга қараб ҳаракатланиб, Африка қирғоқларига етиб борган. Биринчи бўлиб Маётта ороли тўфонни кутиб олган, лекин у ерда ҳалок бўлганлар сони ҳали аниқланмаган. 23 декабрда оролда мотам куни деб эълон қилинган.

Тўфон Мозамбикдан ғарбга ҳаракат қилиб, Зимбабве ва Малавига таъсир кўрсатган. Малавида 13 киши ҳалок бўлган, кўплаб бинолар вайрон бўлган ва 45 минг малавилик бошпанасиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Франциянинг Ҳинд океанидаги Маётта ҳудуди ва Паманжи оролларига ёпирилган “Чидо” циклони ортидан камида бир неча юз ва эҳтимол минглаб одамлар ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўфон Мозамбик Чидо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг