Франциянинг Ҳинд океанидаги ҳудудида тропик циклон рўй берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10:16
1867Жорий йилнинг 14 декабрь куни Франциянинг Ҳинд океанидаги Майотта ҳудуди ва Паманжи оролларига ёпирилган “Чидо” циклони ортидан камида бир неча юз ва эҳтимол минглаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти хабар берди.
Мадагаскар яқинидаги Комор оролларига урилган тўфон 1934 йилдан бери минтақадаги энг кучлиси деб номланмоқда. Шамол тезлиги 200 км/соатдан ошган. Оқибатда Майоттада ҳукумат бинолари, мактаблар ва бир неча тиббиёт муассасаларига зарар етган.
Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, табиий офат оқибатида камида 246 киши жароҳат олган ва 14 киши ҳалок бўлган. Ҳақиқий қурбонлар сони анча юқори бўлиши мумкин, расмийлар аниқ рақамни айтиш қийин эканини билдирган.
Таъкидланишича, Майотта аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлиб, шу билан бирга, у ерда жуда кўп сонли ҳужжатсиз қочқинлар яшайди.
Майотта Франциядан узоқда – умумий майдони тахминан 374 квадрат метр бўлган чет эл минтақасида жойлашган. Ҳудудда 320 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий иқтисодиёт деярли бутунлай Парижнинг субсидияларига боғлиқ ва Майоттанинг деярли ҳар учинчи аҳолиси ишсиздир.
Майоттадаги умумий вайронагарчилик даражасига қарамай, маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги сақланиб қолган. Франция Ички ишлар вазири Брюно Ретайонинг айтишича, Майоттага 110 нафар қутқарувчи ва ўт ўчирувчи юборилган. Кейинчалик уларга яна 160 фавқулодда хизмат ходимлари қўшилади. Айни пайтда ҳудудда 1600 га яқин жандарм ва полициячи бор.
Ижтимоий кескинлик сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон қурғоқчилик туфайли 2023 йилда кутилаётган сув танқислиги билан кучаймоқда. Жумладан, 2023 йил август ойида Майоттадаги иккита асосий сув омбори атиги 25 ва 14 фоизга тўлган. Таҳлилчиларнинг айтишича, бу ҳолатнинг сабабларидан бири глобал иқлим ўзгариши оқибатларидир.
LiveБарчаси