Москвадан 249 фуқаро қайтарилди. 10 киши аэропортдан шифохонага олиб кетилди

Жамият

image
Москвадан бир кишининг ўлиги келди. Тўрт киши аэропортдан шифохонага олиб кетилди north_east

Москвадан бир кишининг ўлиги келди. Тўрт киши аэропортдан шифохонага олиб кетилди

Кеча, 25 март куни кечга яқин Россия Федерациясидан 604-сонли рейс билан Москва шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини қайтараётган рейс Бухорога келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт бортида бўлган 249 нафар Ўзбекистон фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан ҳолда карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди. Чет элдан келганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл. Улар орасида вояга етмаганлар эса 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, қарийб 30 минг киши карантинга олинган

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг