Ўзбекистонда 30 мингга яқин шахс карантинга олинди

Жамият

image

Коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистонда каратинга олинганларнинг умумий сони маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда, мамлакатда 28 066 киши карантинга олинган. Уларнинг 18 961 нафари уй шароитида тиббий кузатувга олинган бўлса, яна 9105 нафари тиббиёт муассасаларида сақланмоқда. 

Айни вақтда Тошкент шаҳри бўйича карантинда сақланаётганлар 7391 кишини ташкил этмоқда. Булардан 4914 нафари уй шароитида, 2477 нафари эса тиббиёт муассасаларида қолмоқда. 

Тошкент вилоятида эса жами 4615 киши карантинда. Улардан 2685 нафари уйда, 1930 нафари тиббиёт муассасасида. 

Сирдарёда карантиндагилар 911 кишини ташкил қилган бўлиб, улардан 625 нафари уйда, 286 нафари тиббиёт муассасасида. 

Жиззахда карантинга олинганлар 555 нафарга етди. Вилоятда вазият анча барқарор. Шу боис карантиндагиларнинг 536 нафари уйда, 19 нафари тиббий муассасада. 

Самарқанд вилоятида карантинда сақланаётганлар сони пойтахт ва Тошкент вилоятидан бироз фарқ қилмоқда. Карантинга олинганлар 4387 нафар. Улардан 3793 нафари уйда, қолган 594 нафари тиббий муассасада. 

Навоийда карантинга олинганлар 855 киши. Улардан 525 нафари уйда, 330 нафари тиббий муассасада.

Бухоро вилояти Навоийдан бироз олдинда бормоқда. Вилоятда 905 киши карантинда сақланмоқда. Уларнинг 557 нафари уйда, 348 нафари тиббий муассасада.

Фарғона вилоятида 1178 киши карантинга олинган. Улардан 1024 нафари уйда, қолган 154 нафари тиббий муассасада.

Наманганда 841 киши карантинга олинган. Улардан 211 нафари уйда, 630 нафари тиббий муассасада.

Андижонда 823 киши карантинда қолмоқда. Уларнинг 156 нафари уйда, қолган 667 нафари тиббий муассасада.

Қашқадарёдаги кўрсаткич ҳам бироз юқори. 1458 киши карантинга олинган. Уларнинг 924 нафари уйда, 534 нафари тиббий муассасада.
Сурхондаёрда энг паст кўрсаткич қайд этилди. Вилоятда 470 киши карантинда қолмоқда. Улардан 452 нафари уйда, бор-йўғи 18 киши нафари тиббий муассасада.

Хоразм вилоятида 1514 киши карантинга олинган. Улардан 944 нафари уйда, 570 нафари тиббий муассасада.

Қорақалпоғистон Республикасида 2163 киши карантинга олинган. Улардан 1615 киши уй шароитида, қолган 548 нафари тиббий муассасада.
 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг