Москвага ўн кун ичида тўртинчи марта дрон ҳужум қилди
Олам
−
10 Август 2023
5860Бугун, 10 август куни яна иккита ҳужумчи дрон Россия пойтахти Москвага зарба беришга уринди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
“Эрталаб соат тўртларда ҳаво мудофааси шаҳар томон учаётган иккита зарба берувчи дронни уриб туширди. Бири Калуга вилоятида, иккинчиси Марказий ҳалқа йўлида”, деб ёзган Собянин Telegram-каналида.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам буни тасдиқлаган. Вазирлик баёнотига кўра, Москва шаҳри йўналиши бўйича учаётган иккита дрон Калуга вилоятининг Малоярославецкий тумани осмонида ва Москва вилоятининг Одинцово тумани ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган.
Бундан ташқари, Қримдаги Севастополь шаҳри яқинида иккита дрон навбатчи ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган бўлса, яна 9 таси нишонга етиб бормай, Қора денгизга қулаган.
Ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва вайроналар бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Москвага 24, 28, 30 июль ва 1, 6, 9 август кунлари ҳам дрон ҳужуми уюштирилганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь