Москвадаги ўзбекистонликлар муштлашувида 2 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 Февраль 2019
8841Москвада Жануби-Шарқида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган муштлашувда икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 17 февраль куни Волгоград проспектида жойлашган биноларнинг бири олдида содир бўлган. 1989 йилда ўзбекистонлик йигит воқеа жойининг ўзида вафот этган. Яна бир йигит шифохонада жон берган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг аниқлашича, муштлашув автомобиль ювиш шаҳобчаси ишчилари ўртасида аввалдан давом этиб келаётган маиший машмашалар оқибатида келиб чиққан.
“Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси ЖКнинг 111-моддаси 4-банди (Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш) билан жиноят иш қўзғатилди”, дейди Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова.
Айни дамда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси