Францияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Local
−
10:51 375 1 minute
Францияда соғлиғи кескин ёмонлашиб, узоқ вақт шифохонада даволанган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Францияда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга қайтишига амалий ёрдам кўрсатган.
Фуқаро Ш.А. Европага юк автомобили ҳайдовчиси сифатида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун борган. У Францияда бўлиб турган пайтида соғлиғи кескин ёмонлашиб, Тур шаҳридаги шифохонага ётқизилган ва у ерда узоқ вақт даволанган.
У шифохонада бўлган вақтда Ўзбекистоннинг Франциядаги дипломатик миссияси фуқаро ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатиб, зарур кўмак кўрсатган.
Маълум қилинишича, унинг соғлиғи яхшилангaч, эсон-омон Ўзбекистонга олиб келинган. У эндиликда оиласи бағрида соғлиғини тиклаб, кейинги муолажаларини давом эттиради.
“Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги тизимли ишларни давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг жанубида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро Д.У. мамлакатга қайтарилганди.
Live
All