Москвада йирик терактнинг олди олинди. Террорчи марказий осиёлик бўлган
Жамият
−
27 Июль 2020
18851Россия пойтахти Москвада одам гавжум бўлганидан жойда теракт уюштиришни режалаштирган марказий осиёлик Федерал хавфсизли хизмати ходимлари томонидан Химки шаҳрида (Москва вилояти) йўқ қилинди. Бу ҳақда ФХХ хабар берди.
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган операцияда шаҳардаги ташландиқ гаражлар олдида шубҳали шахсни аниқлаган. Уни қўлга олишга уринишганда у орган ходимларига қарата қуролдан ўқ узган.
“Унга жавоб қайтариш чоғида шубҳали шахс йўқ қилинган”, дейилган махсус хизмат хабарида. Ҳодиса жойи текширилганда АК-74, учта ўқдон, иккита Ф-l ва битта РГД типдаги граната топилган.
Жиноятчи ижарага олган квартира текширилганда номаълум шахснинг Суриядаги террорчиларга алоқадорлигини исботловчи далиллар топилган.
Маълум бўлишича, жиноятчи Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлган. Москва вилоятида жиноятчини Сурияга кетиб, террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш фикридан қайтариш ниятида бўлган акаси ҳам қўлга олинган. Ҳозирда эҳтимолий шерикларни излаш ишлари олиб бориляпти.
Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-моддаси билан жиноят иши очилган.
"Спутник" нашрининг ёзишича, Тошкентда йўқ қилинган террорчи ўзбекистонлик эканлиги эҳтимоли ўрганиляпти.
LiveБарчаси