Москвада парранда гриппи сабабли карантин эълон қилинди

Олам

image

Москванинг бир қатор туманларида парранда гриппи сабабли карантин эълон қилинди. Шаҳар мэри Сергей Собянин имзолаган буйруқ пойтахт ҳукумати сайтида пайдо бўлди.

Ҳужжатда айтилишича, шаҳарнинг 11 туманида, хусусан Братеево, Капотня, Марьино, Люблино, Печатники, Москворече-Сабурово, Царицино, Шарқий Бирюлёво, Шимолий ва Жанубий Орехово-Борисово, шунингдек, Зябликовода карантин жорий қилинган.

Аниқлик киритилишича, эпизотик ўчоқ Борисовский ҳовузи бўлган. Пойтахтнинг мазкур ҳудудларида карантин даврида қушлар ва инкубация тухумларини олиб кириш ва олиб чиқиш, қушлар учун озуқа тайёрлаш ва олиб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ўтказиш тақиқланади.

Такидлаш жоизки, парранда гриппи учун карантин вақти-вақти билан турли шаҳарларда ўрнатилди. Мисол учун, 2022 йил январь ойида Москва марказидаги Горкий боғида эпидемия аниқланган. Жорий йилнинг 6 май куни эса Глазов шаҳрида парранда гриппи сабабли юқори даражадаги огоҳлантириш режими жорий этилган. У ерда грипп чайкаларда топилган.

Шунингдек, 2023 йилнинг март ойида ЖССТ эпидемиологи Ричард Пибоди дунёни парранда гриппи пандемияси хавфи ҳақида огоҳлантирган, чунки вирус одамлар ўртасида тарқалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва карантин парранда гриппи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг