Москвада ота-она қарамоғисиз қолган 4 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
18 Октябрь
1645Кеча, 17 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, улар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри Бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан “МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим” доирасида ватанга қайтарилган.
Билдирилишича, жорий йилда жами 100 нафар вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилган.
“Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ота-она қарамоғисиз қолган Россия Федерациясидан 1 нафар, Хитой Халқ Республикаси икки нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган эди.