Москвада хавфсизлик ходими отиб ўлдирилди
Олам
−
14 Январь
11783Кеча, 13 январь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ҳарбий контрразведка бошқармаси ходими Владимир Фещенко Москвада отиб ўлдирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Фещенконинг жасади Москва марказидаги бинодан топилган. Қотилликка ҳарбий хизматчи билан бўлган маиший можаро сабаб бўлган, гумонланувчи қўлга олинган ва жиноий иш очилган.
Офицерлар унинг бошидан ўқ изидан қолган жароҳатини аниқлаган.
Ҳарбий хизматчининг ўлими билан боғлиқ версияларга кўра, қотиллик эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин.
Тош кўтариш бўйича Россия чемпиони бўлган Фещенко 2016 йилда Барнаулда бўлиб ўтган мамлакат чемпионатида 85 кг вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 17 декабрь куни Россиянинг Москва шаҳрида содир бўлган портлаш қурбони бўлган мамлакат Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповнинг ўлимида гумон қилиниб, ўзбекистонлик 29 ёшли эркак ушланганди. Ўзбекистон фуқароси қўмита томонидан ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида қўлга олинган. Билдирилишича, ўзбекистонлик Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлда ясалган портловчи мосламани Игорь Кириллов яшаган тураржой биносига кираверишда турган электр самокатга қўйган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь