Москвада икки қирғизистонлик ўғирлаб кетилди
Олам
−
14 Январь
5764Москвада икки эркак катта миқдорда пул ундириш мақсадида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Известия” газетаси ўз манбасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг икки фуқароси “Кузьминки” метро бекати яқинидаги кафеда дўстини кутиб турган. Икки номаълум эркак уларга яқинлашиб, машинани ўт олдиришда ёрдам сўраган. Қирғизистон фуқаролари эса рози бўлиб кўчага чиққан.
Номаълум шахслар у ерда уларни машина ичига итариб юборган, ҳужжат ва телефонларини олиб, кейинроқ Хорошёво-Мнёвники туманидаги жойга олиб боришган. Улар қирғизистонликлардан 190 минг рубль талаб қила бошлаган, эркакларни калтаклаган ва уларга ўлдириш билан таҳдид қилинган.
Ўғирланганлардан бири ёлғиз қолганида, эркаклар ёрдам сўраб хат ёзган ва хатни деразадан улоқтиришган. Шундан сўнг квартирага полиция отряди етиб келган. Уч фуқаро қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Шимолий Вазиристон ҳудудида “Теҳрик-и-Толибон Покистон” гуруҳи жангарилари россиялик сайёҳни гаровга олиб, уни озод қилиш учун товон талаб қилганди. Олиб қочилган шахс Санкт-Петербургда яшовчи Василий бўлиб, у велосипедда саёҳат қилишга қизиқади ва видеоларини YouTube орқали баҳам кўради. Ўғрилар гаровдаги сайёҳнинг шахсини ошкор қилмаган бўлса-да, Россия элчихонаси билан музокара олиб бораётганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь