Москвада “дворниклар” ўртасида муштлашув содир бўлди

Олам

image

Россия пойтахти Москва жанубида кўча тозаловчиларнинг ўзаро муштлашуви юз берди. Оқибатда тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Ren TV” телеканалига мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, муштлашув кеча, 14 март куни Шарикоподшипниковская кўчасидаги 9-уй ёнида юз берган. Полиция ходимлари қочишга уринган икки нафар гумонланувчини қўлга олган.

“Оқибатда тўрт нафар кўча тозаловчи пичоқланган ва шифохонага ётқизилган. Барча жабрланганларнинг ички органларига оғир жароҳат етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Лиговский проспектида ўнга яқин мигрантлар ўртасида муштлашув юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг