Санкт-Петербургда мигрантлар ўртасида муштлашув содир бўлди (видео)

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Лиговский проспектида ўнга яқин мигрантлар муштлашув уюштирди. Воқеа жойидан “78” Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 11 март куни тунда бўлиб ўтган.

Кадрларда бир киши иккинчисини қорга ётқизиб, урганини кўриш мумкин. Кейин яна бир неча киши жанжал иштирокчилари олдига югуриб келиб, ерда ётган эркакни тепган. Уларнинг орасида аёл киши ҳам бор.

Тўқнашув қурбонлари ҳақида маълумот йўқ. Ҳуқуқ-тартибот идораларидан ҳам воқеа юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Шунингдек, мигрантларни айнан қайси давлат фуқароси экани маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург мигрантлар муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг