Москва марказидаги шифохонада ёнғин чиқди
Олам
−
03 Декабрь 2020
2661Бугун, 3 декабрь куни Москва марказида жойлашган шифохонанинг учинчи қаватида ёнғин чиқди. Бинодан 20 га яқин одам эвакуация қилинган. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбасига асослниб, ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
"Дуров кўчаси, 26-уйда жойлашган шифохонада ёнғин бошланди. Очиқ ёнғин учинчи қаватда содир бўлди. Майдон 30 квадрат метрни ташкил этади", деди манба.
Манбанинг таъкидлашича бинода таъмирлаш ишлари кетаётган бўлган. Ҳаммаси бўлиб бинодан 20 га яқин ишчи эвакуация қилинган.
"Айни пайтда ёнаётган шифохонадан 20 га яқин одам қутқарилди. Улар бинони таъмирлаётган ишчилар бўлган", деди агентлик манбаси.