Москва аэропортлари вақтинча ёпилди
Олам
−
26 Декабрь
22276Фуқаролик ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия пойтахти Москва шаҳрининг Шереметево, Домодедово, Внуково, Жуковский ва Калуга аэропортларида вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Росавиация вакили Артём Кореняко маълум қилди.
“Енгил авиация ва ҳаво кемалари ҳозирда аэропортларда парвоз қилиш ва қўнишни амалга оширмайди. Ҳаво кемалари экипажлари, авиация назоратчилари ва аэропорт хизмати барча зарур хавфсизлик чораларини кўрмоқда – бу асосий устуворлик”, дейди у.
РБК нашрининг ёзишича, бу “Ковёр” режим доирасида амалга оширилмоқда. Режим ноқонуний чегарани кесиб ўтиш ёки ҳаводаги номаълум объектлар сабабли жорий этилади. Шереметево аэропорти матбуот хизмати нашрга берган изоҳида ушбу режимнинг аэропорт ҳудудида жорий қилинганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрига Украина учувчисиз самолётлари ҳужум қилган эди. Шундан сўнг минтақада дам олиш кунлари учун режалаштирилган оммавий тадбирлар бекор қилинган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь