Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 9 июль куни имзолаган қарори билан Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамшид Абруев жорий йилнинг февралидан Молия вазирилиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Жамшид Абруев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.

•    2000 – 2004 йилларда Самарқанд шаҳар Темир йўл тумани Халқ таълими бўлими ҳамда туман ҳокимликларида ҳисобчи, иқтисодчи;

•    2004 – 2012 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, бўлим бошлиғи муовини;

•    2012 – 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Умумий ўрта ва мактабгача таълимни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, кейинчалик бўлим бошлиғи;

•    2017 – 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

•    2018 – 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Молия вазирлиги Жамшид Абруев

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг