Молия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
19 Февраль 2019
6953Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида уч киши муҳим лавозимларга тайинланди.
Вазир Қўчқоровнинг буйруғи билан кеча, 18 февраль куни Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Муродбек Сапарбаевич Давлатов тайинланди.
Муродбек Давлатов 1978 йилда Хоразм вилояти, Хазорасп туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Урганч давлат университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2006 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини банк иши ва молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1999 – 2007 йилларда Боғот тумани банкларида ва туман молия бўлимларида,
2007 – 2012 йилларда Хоразм вилояти Ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармаларида,
2012 -2015 йилларда Боғот туман ҳокимлиги молия бўлими мудири лавозимларида ишлаган.
2015 – 2017 йилларда Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи.
2015 – 2018 йилларда Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармаси бошлиғи.
Ҳозирги кунга қадар Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуа молияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Агросаноат мажмуининг қайта ишлаш ва бошқа тармоқлари молияси ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига Моҳир Муратжанович Юнусов тайинланди.
Моҳир Муратжанович Юнусов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини бакалавр, 2002 йилда Германиянинг Бремен университетини магистр даражаларини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Германиянинг Берлин шаҳридаги телекоммуникация соҳасида бошлаган.
Моҳир Юнусов Ўзбекистон ва хориж банкларида фаолият юритган, хусусан, Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида етакчи, бош мутахассис ҳамда Калининград шаҳридаги “Санкт-Петербург Европа банки” филиалида етакчи ва катта мутахассис лавозимларида тажриба орттирган. Бундан ташқари Россия Федерациясининг нуфузли университетларида Иқтисодиёт ва молия департаменти бошлиғи, шунингдек, бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи каби раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган.
Ҳозирги кунга қадар Моҳир Юнусов Севастопел давлат университети бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Жамшид Исмоилович Абруев тайинланди.
Жамшид Абруев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2000 – 2004 йилларда Самарқанд шаҳар Темир йўл тумани Халқ таълими бўлими ҳамда туман ҳокимликларида ҳисобчи, иқтисодчи лавозимларида;
2004 – 2012 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, бўлим бошлиғи муовини лавозимларда;
2012 – 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Умумий ўрта ва мактабгача таълимни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017 – 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
2018 – 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Ҳозирги кунга қадар Жамшид Абруев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь