Молдовадаги аэропортда отишма содир этган тожикистонлик вафот этди
Олам
−
04 Июль 2023
13144Жорий йилнинг 30 июнь куни Молдовадаги аеропортда отишма содир этган Тожикистон фуқароси ҳибсда олган жароҳатларидан вафот этди. Бу ҳақда Молдова полицияси маълум қилди.
"Кишинёв аеропортида қотиллик содир этганликда айбланаётган шахс вафот этди”, дейилади полициянинг Telegram-каналида.
ТАССнинг маълумотларига кўра, аэропортда қотиллик содир этган Тожикистон фуқароси Рустам Ашуров ҳеч қачон ҳушига келмаган. Полиция инспекцияси бошлиғи Виорел Чернауцану брифинг чоғида Ашуров музокара қилишдан бош тортгани, аэропортга келган махсус кучлар у билан музокара олиб боришга ҳаракат қилганини айтган.
Маълум бўлишича, ҳибсга олиш пайтида у ўнта ўқ жароҳати олган, операция вақтида ўпкасининг бир қисми олиб ташланган. Охирги кунларда у жуда оғир ҳушсиз ҳолатда, шифокорлар ва полиция қўриқчилари назоратида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Молдованинг Кишинёв аэропортида Тожикистон фуқароси 43 ёшли Рустам Ашуров отишма содир этганди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатланганди. Отишма вақтида уни ўзи ҳам яраланган.
Ашуров Тожикистонда шу йилнинг 23 июнь куни “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаб кетганликда айбланган. Шундан сўнг, у яшириниш мақсадида Туркия орқали Молдовага қочиб кетган. У Молдовада умрбодга қамалиши мумкин эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь