Мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади
Олам
−
11 Октябрь 2022
9241Ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 11 октябрь куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:
• ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
• ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
• келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь