Жазони ўташ муассаслари таркиби ўзгарди
Жамият
−
29 Август 2019
6099Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига айрим ўзгартиришлар киритилди.
1) 45-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Жазони ижро этиш муассасалари жумласига қуйидагилар киради:
• жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқига эга бўлган колониялар;
• тарбия колониялари;
• қамоқхоналар;
• маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар”;
2) қуйидаги мазмундаги 52-1-модда билан тўлдирилди:
“521-модда. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар
Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжаллангандир”;
3) 54-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи – тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
“Ушбу муддат давомида маҳкум:
• қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;
• ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жўнатиш ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади”;
иккинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисобланади;
4) 59-модданинг биринчи қисмидаги "Ихтисослашган даволаш муассасаларида" деган сўзлар “Даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда” деган сўзлар билан алмаштирилди;
5) 60-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилди:
“Жазони ижро этиш жойига бораётган ёки бир жазони ижро этиш муассасасидан бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчирилаётган маҳкумларни вақтинча сақлаш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳузурида транзит-жўнатиш участкалари ташкил этилиши мумкин. Маҳкумлар транзит-жўнатиш участкаларида режимининг тури суд ҳукми билан белгиланган жазони ижро этиш муассасасида ўзининг жазони ўташига оид шартлар асосида, ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда сақланади. Маҳкумларни транзит-жўнатиш участкаларида сақлашнинг энг кўп муддати кўпи билан 20 суткани ташкил этади”;
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь