Моҳигул Ҳамдамова Паралимпиада ўйинлари совриндорига айланди

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова F57 классида диск улоқтириш дастурида 32.75 метр билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ушбу натижа билан Моҳигул Ҳамдамова ўйинларнинг бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 8 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ядро улоқтириш бўйича F12 классида кечган баҳсларда ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр қайд этишга эришганди. Бу билан Султонов Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритиб, чемпионга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция бронза Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made