Мижозини 20 марта пичоқлаб, жасадини каналга ташлаган банк ходимига ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
13:06 3634 2 дақиқа
Фарғонада банк ходими тамагирлик мақсадида 28 ёшли мижозини ўлдириб, унинг жасадини Катта Фарғона каналига ташлаб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари матбуот котиби Алибек Мелибоев маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа Қўқон шаҳридаги банклардан бирида ишлаган ходим томонидан содир этилган. У автокредит расмийлаштириш учун банкка келган мижознинг ёнида автомобиль хариди учун 5 700 АҚШ доллари борлигини билган.
Шундан кейин банк ходими мижоз билан яқинроқ алоқа ўрнатган. У турли баҳоналар билан йигитни банк биносидан ташқарига чиқишга кўндириб, Tracker автомашинасига ўтқазган ва уни шаҳардан четроқ ҳудудга олиб кетган. Йўл давомида банк ходими мижоз билан можаро чиқарган ҳамда машинани одамлар кам юрадиган дала йўлига ҳайдаган. У овлоқ жойга етгач, мижознини автомобилдан туширишга уринган.
Жабрланувчи ходимга қаршилик қилганидан сўнг у автомашинасида олиб юрган ошхона пичоғини ишлатган ва йигитнинг бўйни ҳамда баданининг турли жойларига 20 мартадан кўпроқ зарба бериб, уни ўлдирган.
Жиноятдан кейин эса банк ходими жасадни машинасига жойлаб, иш жойига қайтган. У иш вақти якунлангунига қадар одатдагидек ишини давом эттирган. Кечқурун эса жиноятни яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини Катта Фарғона каналига олиб бориб, сувга ташлаган.
Билдирилишича, жасад олти кун давом этган қидирувлардан сўнг каналдан топилган.
Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, суд ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) иккинчи қисми “ж” ва “и” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган ҳамда унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Шунингдек, айбланувчига нисбатан 5 700 АҚШ доллари миқдорида моддий ҳамда 200 млн миқдорида маънавий зарарни ундириш тайинланган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги туғуруқхонада катта ҳамшира бошқа ҳамшираларни пичоқлагани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр