Мисрда сайёҳлар яхтаси ҳалокатга учради
Олам
−
25 Ноябрь
3589Мисрнинг Марса ал-Алам шаҳри яқинида Қизил денгиз қирғоғида бортида 45 киши бўлган сайёҳлик яхтаси ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Al-Youm as-Sabia” хабар берди.
Маълум қилинишича, бортда 14 экипаж аъзоси ва 31 сайёҳ бўлган. Қутқарувчилар улардан баъзиларини топиб, қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлган, аммо қутқарилганларнинг аниқ сони ҳали очиқланмаган.
“Воқеа содир бўлган провинция расмийлари вазиятни диққат билан кузатиб боради ва қутқарув операциясини бошқаради”, дейилган хабарда.
Миср оммавий ахборот воситаларига кўра, чўкиб кетган яхтада 13 мамлакат, Миср, Германия, Испания, Бельгия, Хитой, АҚШ, Словакия, Швейцария, Буюк Британия, Польша, Норвегия, Ирландия ва Финляндия фуқаролари бўлган.
Кема 24 ноябрда денгизга чиққан ва 29 ноябрда Хургадага тўхташи керак бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция қирғоқлари яқинида Буюк Британия томон Ла-Манш бўғозини кесиб ўтаётган қайиқ ҳалокатга учраб, бортдаги тахминан 70 кишидан камида 12 нафари вафот этганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси