Байрут қурбонларига эҳтиром: Миср эҳромлари Ливан байроғига бурканди

Олам

image

Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари дунёга машҳур меъморчилик объектларини Ливан байроғи рангига бўйяб, мамлакат халқига ҳамдардлик билдирди.

БААда дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа кеча, 4 августда Байрутда юз берган вайронкор портлаш сабаб Ливан халқи билан бирдамлик рамзи сифатида мамлакат байроғи тусига кирди. Бу ҳақда бино маъмурияти Twitter саҳифасида маълум қилди.

Миср ҳам Гизадаги пирамадаларни Ливан байроғига бўяб, бирдамлигини билдирди. Ҳукумат шунингдек, қардош Ливан халқига сабр тилади.

Париж маъмурияти ҳам Ливанга ҳамдардлик сифатида кечаси Эйфел минорасининг чироқларини ўчиришини маълум қилди. Шунингдек, Байрутга зудлик билан 100 минг евро жўнатиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Байрутда юз берган портлаш оқибатди шаҳарнинг ярми талафот кўрди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 4 мингдан ортиғи жароҳатланди. Портлаш келтирган зарар 3 млрд доллардан кўпроққа баҳоланяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Байрут фожиаси

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made