Миср пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди

Спорт

image

Бугун, 4 июль куни Миср миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Миср терма жамоасининг ягона голига 13-дақиқада Имом Ашур муаллифлик қилди. Австралия эса 55-дақиқада Муҳаммад Ҳани ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса мисрликлар 4:2 ҳисобида устун келди.

Миср “Г” гуруҳида иккинчи, Австралия эса “Д” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиққан эди. 1/8 финалда энди Миср Аргентина ҳамда Кабо-Верде ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин жорий йилнинг 7 июль куни Атланта шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақа жорий йилнинг 19 июль куни ўз якунига етади. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг