Миср МТЖ вакиллари меҳмонхонада полиция билан тортишиб қолди (видео)

Спорт

image

Даллас шаҳрида Миср миллий терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоларидан бири ва полиция ходими ўртасида можаро келиб чиқди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Австралия – Миср учрашувидан бир кун олдин Даллас шаҳридаги меҳмонхонада нохуш воқеа содир бўлди.

Хабарларга кўра, Миср терма жамоаси директори Иброҳим Ҳасан ёш мухлисга футболчилар билан суратга тушишга ёрдам бермоқчи бўлган. Бироқ меҳмонхона фойесида навбатчилик қилаётган полиция ходими уни тўхтатган ва шундан сўнг икки томон ўртасида кескин тортишув юзага келган.

Маълум қилинишича, тортишув пайтида полиция ходими Иброҳим Ҳасанни итариб юборган. Бу эса оғзаки жанжалнинг янада кучайишига сабаб бўлган. Вазият деярли жисмоний тўқнашувга айланиши мумкин эди, аммо хавфсизлик хизмати ва меҳмонхона ходимлари аралашиб, низони бартараф этган.

Ҳодиса акс этган видеолар қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кадрларда хавфсизлик ходимлари иштирокчиларни тинчлантираётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Австралия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги 1/16 финал баҳси бугун, 3 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг