Миср қироличасининг 673 та олмосли маржони ўғирлаб кетилди
World
−
14:30 1592 2 minutes
Австриянинг Вена шаҳридаги Амалий санъат музейидан Мисрнинг собиқ қироличаси Назли Сабрига тегишли бўлган 673 та олмос билан безатилган маржон ўғирланди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 27 август куни музей иш вақтида содир бўлган. Маълумотларга кўра, икки эркак кўргазмага оддий ташриф буюрувчилар каби кирган. Улар болға ёрдамида заргарлик буюми сақланган шиша витринани синдириб, маржонни олиб қочган. Ҳодиса вақтида музейда бошқа ташриф буюрувчилар ҳам бўлган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.
.png)
200 каратли платина маржон 1939 йилда Миср қироличаси Назли учун тайёрланган. У маржонни қизи, малика Фавзиянинг Эрон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ризо Паҳлавий билан тўйида таққан. Мазкур заргарлик буюми 2015 йилда Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 4,3 млн долларга сотилган.
(6).png)
Австрия полицияси гумондорларнинг хавфсизлик камераларига тушган суратларини эълон қилган. Уларни қидириш ишлари давом этмоқда. Маржон намойиш этилган кўргазма эса вақтинча ёпилган.
.png)
Маълумот учун, Назли Сабри 1894 йилда Искандарияда туғилган. У 1919 йилда Миср қироли Фуад I га турмушга чиққан ва 1922 йилда қиролича мақомини олган. Уларнинг беш нафар фарзанди бўлган, ўғли Фаруқ кейинчалик Миср қироли бўлган. Назли 1952 йилги Миср инқилобидан сўнг мамлакатни тарк этган ва 1978 йилда Лос-Анжелесда вафот этган.
.png)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум шахслар Испаниянинг Вилена шаҳридаги MUVI музейини тўнаб кетганди. Улар ёши 3000 йилдан ортиқ деб баҳоланувчи бронза даврига оид олтин тақинчоқлар – “Вилена хазиналари”ни ўғирлаган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August