Мишустин ўз лавозимини сақлаб қолди
Олам
−
11 Май
4112Россия Давлат Думаси мамлакат Бош вазири лавозимига Михаил Мишустин номзодини маъқуллади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Мишустиннинг тайинланишини "Ягона Россия", "Янги одамлар" ва Либерал-демократик партия тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Коммунистик партия фракцияси овоз беришда бетараф қолган.
Энди яқин етти кун ичида Мишустин Давлат Думасига Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларига номзодларни тақдим этиши керак.
Спикер Вячеслав Володин депутатлар уларни мос равишда 13 ва 14 май кунлари кўриб чиқишини маълум қилди.
Маълумот учун, Михаил Мишустин Росия Вазирлар Маҳкамасини 2020 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Айни дамда у мамлакатнинг замонавий тарихида бу лавозимда энг кўп ишлаган – Дмитрий Медведев (2012-2020) ва Виктор Черномирдин (1992-1998)дан кейинги Бош вазир бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 7 май куни мамлакат Президенти Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг дарҳол истеъфога чиққанди. Владимир Путин Давлат Думасига Михаил Мишустиннинг мамлакат Бош вазири лавозимига номзодини тақдим этди.
LiveБарчаси