Мишустин Мирзиёев қабулида бўлади
Жамият
−
10 Сентябрь
4721Бугун, 10 сентябрь куни Россия Бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга ташрифини давом эттиради. Расмий ташрифнинг иккинчи куни дастуридан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиш ўрин олган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Президент Россия Бош вазирини Ўзбекистон Республикаси Сенати биносида қабул қилади.
Ушбу учрашув олдидан Россия ҳукумати раҳбари ўзбекистонлик мавқедоши Абдулла Арипов билан қизғин иш куни ўтказди. Улар биргаликда Тошкент технопарки ва Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига борди, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги, бешинчи йиғилишини ўтказди.
Умуман олганда, Мишустиннинг ташрифи Россия Президенти Владимир Путиннинг 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишни давом эттириш, икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
LiveБарчаси