Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь
7504Баҳодир Рихсиалиевич Ғойибназаров Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Баҳодир Ғойибназаров 2021 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. Шунингдек, у Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида ҳоким бўлган, лекин ҳар иккала туманда ҳам Президент танқидидан сўнг ишдан кетган.
Маълумот учун, Баҳодир Ғойибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур ва Музработ туманларига янги раҳбарлар тайинланганди.