Тошкентдаги туманлардан бирига ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь
6143Бобур Йўлдошович Абубакиров Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бобур Абубакиров 2019 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, Бобур Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимидан озод этилган Беҳзод Анварович Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланганди.