Қашқадарёда ҳам жамоат транспортларининг ҳаракати тўхтатилди
Жамият
−
23 Март 2020
5364Қашқадарё вилоятида коронавирус тарқалиши ортидан профилактика чоралари кучайтирилгани сабабли жамоат транспортларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
“Бугун, 23 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташувчилар томонидан йўналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да қатновлар вақтинча тўхтатилади”, дейилган Қашқадарё вилояти транспорт бошқамаси хабарида.
Йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан транспорт воситасини дезинфекция қилиб фаолиятга чиқишлари, йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормаслик сўралган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида жамоат транспортларининг ҳаракати тўхтатилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor