Бир йўла тўртта вилоятда бир қанча беморлар соғайиб чиқди

Жамият

image

Хоразм, Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятида жами 30 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 1 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Шу соатларда бир йўла тўртта вилоятда: Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, эндиликда тўлиқ соғайганлар Хоразмда 135 нафарга, Фарғонада 73 нафарга, Самарқандда 22 нафар ҳамда Андижонда 109 нафарга етган. Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлар эса 854 нафаргача камайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2075 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг