Йўлингизда 10 нафар ЙПХ ходими учраса, 10 нафари ҳам сизни тўхтатади – Ғиёсов

Жамият

image

Ўзбекистонда ўрнатилган карантин режимига беписанд қараётганлар, ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмаётганлар, ўзини ҳам, бировларни ҳам саломатлигига хавф солаётганлар учраб турибди. Ушбу қоидабузарликларга ўз муносабатини билдирар экан, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 нафар йўл-патруль хизмати ходими учраса, 10 нафари ҳам сизни тўхтатади. 10 марта нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас.    

Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур ҳам қилмаяпсиз.

“Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Сўнгги маълумотларга кўра, карантинга олинган аҳоли сони — 99 391 тага етган. Улардан, 23 648 нафари тиббиёт масканларида, 75 743 нафари ўз уйида назоратга олинган.

Бугунги кунга келиб, карантин қоидаларини бузган фуқаролар сони — 22 286 тага етган. Улардан 6 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ўтган бир сутка давомида карантин қоидаларини бузганлар 2 443 тани ташкил этган. Ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми эркаклардир.

Ўтган сутка давомида ҳайдовчилар томонидан 2 646 та қоидабузарликка йўл қўйилган. Улардан 1 239 таси айнан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ.

Қоидабузарларга тегишли 683 та транспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 221 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг