“Tashkent city”даги икки бино сентябрда фойдаланишга топширилади

Жамият

image

“Tashkent city” халқаро бизнес маркази ҳудудида қурилаётган “Hilton” меҳмонхонаси ва “Congress hall” жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

ХБМнинг 5-лотида жойлашган “Congress hall”да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тадбир ўтказиш режалаштирилган.

“Tashkent city” халқаро бизнес маркази пойтахтнинг қоқ марказида 80 гектар майдонда қуриляпти. У 8 лотга бўлинган. ХБМни қуриш 2017 йилда бошланган. “Tashkent city” қуриш Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти бўлганидан кейинги илк йирик лойиҳаси бўлди.

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси ДУК раҳбари тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев кейинроқ Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

21 қаватли “Hilton” меҳмонхонаси ва “Congress hall” жойлашган 5-лотнинг умумий майдони 8,8 гектарга тенг. “Congress hall” давлат аҳамиятига молик маҳаллий ҳамда халқаро доирадаги тадбир ва анжуманлар ўтказиш учун мўлжалланган. Лотдаги ҳар икки лойиҳанинг инвестори “Akfa Dream World” компанияси ҳисобланади. Лойиҳаларга 118 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилган.

Маълумот учун, “Akfa Dream World” компаниясини Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев таъсис қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Tashkent city Congress hall

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг