Мирзиёевнинг ШҲТ саммитидаги нутқи, Президентлик ваколатларини топширган Эрдўған, ЎФА раҳбарлигига келган Эрматов ва куннинг энг муҳим ҳодисалари шарҳи
Жамият
−
14 Июнь 2019
4365Шавкат Мирзиёевни Душанбеда Имомалининг ўғли ва Бош вазир кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан сўнг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали кутиб олди.
Саммитда халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этади.
Расман: Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти бўлди.
Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилишда ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев ЎФА вице-президенти этиб сайланди.
Ихтиёр Абдуллаев ва Баҳодир Деҳқоновга нисбатан жиноят иши очилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев, унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга қарши жиноят иши очилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўдошевга асосан хабар берди.
Эркин Йўдошевнинг қайд этишича, мазкур иш бўйича жами 10 яқин мансабдор тергов қилиняпти. Уларнинг орасида Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам бор.
“Тергов жараёнида қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган”, деди Эркин Йўлдошев.
Тадбиркор Мурод Назаров терговга тортилдими? Бош прокуратура аниқлик киритди.
Бундан бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда ва одамлар орасида ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ мухбири “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров билан боғланди.
"Одамларга ҳайронман. Ўзи бирор гапни ўйлаб топади, яна ўзи ўша гапга ишонади. Мен ишимни давом эттиряпман, айни вақтда жуда катта лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Мен нима иш қилибманки, терговга тортилсам. Айни вақтда Россиядаги Сколково бизнес мактабида ўқияпман. Тошкентда ишимиз кўп, жуда катта лойиҳа устида ишлаяпмиз", дейди Мурод Назаров.
Самарқандда фуқаро икки кишини аёвсиз дўппослаб, улардан бирини ўлдириб қўйди.
13 июнь куни Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р. таниши 57 ёшли О.А.га тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Б.ларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада О.А. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б. шифохонага ётқизилган. Х.Р. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бишкекда ШҲТ саммити бошланди. Мирзиёев нутқ сўзлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилишда минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида бизнес соҳасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратди.
“Биз ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармонлар доиралари ўртасида ҳар йили форумлар ўтказиш орқали ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қиламиз. Бундай саммитнинг биринчисини ўзимизда, Самарқандда ўтказишга тайёрмиз”, деди Мирзиёев.
Қашқадарёдаги туғруқхонада ҳомиладор аёллар йўлакларга ётқизилгани ростми? ССВ маълумот берди.
Бир неча кун олдин бир қанча ижтимоий тармоқларда Нишон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруққа тайёрлаш бўлимида аҳвол ачинарли экани, аёллар ва болалар шифохона йўлакларида ётиб даволанаётгани акс этган материал ва суратлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди.
Унга кўра ўтказилган суриштирувлар жараёнида ҳақиқатан ҳам 11 июнь куни беморлар бўлимдаги ўринларига жойлашгунига қадар ўзлари ва яқин қариндошлари ерга жой тўшаб ётиб олгани маълум бўлди”, дейди Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шавкат Амиров.
Ушбу ҳолат бўйича совуққонликка йўл қўйганларга чоралар кўрилган.
ОЛАМ
Эрдўған Президентлик ваколатларини вице-президентга топширди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз ваколатларини мамлакат вице-президенти Фуат Ўктайга топширди. Давлат раҳбари кеча, 13 июнь куни ваколатларини вице-президентга юклатиш билан боғлиқ қарорни имзолаган.
Гап шундаки, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 15 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун бугун, 14 июнь куни Тожикистонга жўнаб кетади. Шу боис давлат раҳбари ўз ваколатларини вице-президентга топширган. Президент қарорида шундай дейилади:
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь