Эрдўған Президентлик ваколатларини вице-президентга топширди

Олам 4009
image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз ваколатларини мамлакат вице-президенти Фуат Ўктайга топширди. Давлат раҳбари кеча, 13 июнь куни ваколатларини вице-президентга юклатиш билан боғлиқ қарорни имзолаган. 

Гап шундаки, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 15 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун бугун, 14 июнь куни Тожикистонга жўнаб кетади. Шу боис давлат раҳбари ўз ваколатларини вице-президентга топширган. Президент қарорида шундай дейилади:

“2019 йил 14-15 июнь кунлари Тожикистон Республикасига ташриф амалга ошириб, қайтгунимга қадар Президентлик ваколатлари Туркия Республикаси Конституциясининг 106-моддасига биноан вице-президент Фуат Ўктайга юкланади”.

Маълумот ўрнида, 55 яшар Фуат Ўктай 2018 йилнинг 9 июнидан бошлаб Туркия Республикаси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған сўнгги бор жорий йилнинг апрель ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи даврида ваколатларини вице-президентга юклаган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 4.0
Будьте в курсе событий!
×
×