Мирзиёевнинг РФга қачон бориши маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига ташрифни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Учрашув чоғида икки мамлакат раҳбарларининг давлат ташрифлари, олий даражадаги бошқа учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, уларни белгиланган муддатларда ва тўлақонли бажариш бўйича амалга оширилаётган зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил бошида Россия Федерациясига амалга оширилажак ташрифига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, учрашув чоғида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг