Мирзиёевга Фарғонада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари намойиш қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 февраль куни Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Ўтган йили фойдаланишга топширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 16 миллион доллардан зиёд. Ҳозирда биринчи босқичда 1 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқарилмоқда. 2 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Маҳсулотлар ассортименти кенг, сифати яхши. Асосан маҳаллий хомашёдан фойдаланилгани учун таннархи ҳам арзон. Шу боис ички бозорда импорт ўрнини босиб, хорижники билан рақобатлашмоқда. Экспорт мўлжали - 12 миллион доллар.

Иккинчи босқичда корхона қувватини 2 миллион жуфтга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда яқин атрофдаги 18 та маҳалла хотин-қизлари касаначилик асосида ишга жалб қилинади. Натижада 5 мингдан ортиқ аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Президент шу ердаги тўқимачилик корхонасини ҳам кириб кўрди. "Баҳодир Лоғон" пахта-тўқимачилик кластерига қарашли мазкур ширкат йилига 10 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Япония, Туркия, Германия ва Швейцариядан ускуналар келтириб ўрнатилиб, ип-калава ва мато ишлаб чиқариш, мато бўяш йўлга қўйилган. 480 кишининг бандлиги таъминланган, шундан 300 нафари ёшлар.

Бу биринчи босқич бўлиб, 2022 йилда иккинчи босқични амалга ошириш режалаштирилган. Унинг натижасида 1 минг 800 та янги иш ўрни яратиб, экспорт салоҳиятини 16 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган.

Давлат раҳбари хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

1

\

1


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг