Мирзиёева Мишустин билан меҳнат миграцияси масаласини муҳокама қилди
Жамият
−
10 Сентябрь
19261Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бир қанча муҳим йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, меҳнат миграцияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилган.
“Шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 сентябрь куни Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилишида Россия Бош вазири Михаил Мишустин икки давлат фуқаролик учувчисиз самолётлар тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганаётганини айтганди. Бугун, 10 сентябрда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
LiveБарчаси