Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартнома имзолайди

Олам

image

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси бўйича шартнома имзолайди. Бу ҳақда бугун, 13 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Бишкекда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашув якунлари бўйича берган қўшма баёнотида маълум қилди.

“Бугун Тожикистон-Қирғизистон чегараси бўйича шартнома имзолаш билан бирга, биз ҳурматли Садир Нургўжоевич билан яқин вақт ичида Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида давлат чегараларининг туташ нуқтаси бўйича шартнома тузишга келишиб олдик”, деди Имомали Раҳмон.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланиши режалаштирилган.

Нуқта қўйилди! Тожикистон ва Қирғизистон чегараси очилди north_east

Нуқта қўйилди! Тожикистон ва Қирғизистон чегараси очилди

Бундан аввал Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг музокаралари чоғида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари 31 март куни Хўжанд шаҳрида Наврўз байрамини биргаликда нишонлаши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов 31 март куни Хўжандда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари иштирокидаги илк уч томонлама саммит бўлиб ўтишини эълон қилган эди.

Унинг таъкидлашича, уч давлат етакчилари Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чегара Қирғизистон ва Тожикистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг