Мирзиёев Янги тараққиёт банки раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
23 Октябрь
3276Бугун, 23 октябрь куни BRICS саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бирлашманинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Таълим ва технологик ривожланиш соҳасидаги дастур ва лойиҳалар, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, саноат, инфратузилма ва логистикани модернизация қилиш, рақамлаштириш, энергетика ва коммунал тармоқлар шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.
Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев бугун, 23 октябрь куни BRICS саммитида қатнашиш учун Қозонга етиб борганди. Моди ҳам шу саммитда иштирок этмоқда.
22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида Россия Федерациясининг ассоциацияга раислигининг муҳим воқеаси бўлган BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Олдинроқ Мирзиёев саммит доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси