Мирзиёев Қозонда Эрдўған билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 23 октябрь куни Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев BRICS саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилган. Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Президентлар фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этган.

“Геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев бугун, 23 октябрь куни BRICS саммитида қатнашиш учун Қозонга етиб борганди. Моди ҳам шу саммитда иштирок этмоқда.

22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида Россия Федерациясининг ассоциацияга раислигининг муҳим воқеаси бўлган BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Олдинроқ Мирзиёев саммит доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Қозон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг