Мирзиёев ва Жапаров йирик кооперация лойиҳаларига старт берди
Олам
−
18 Июль
6249Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров икки томонлама музокаралар якунлангач, йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилган. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
"Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилган. Хусусан, у ерда Cobalt, Oniks ва Tracker русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади", дейилади хабарда.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилган. Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
LiveБарчаси