Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди
3-саҳифа
−
24 Июнь
6003Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.
“Ўзбекистон Президенти бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни кечқурун Доғистонда иккита теракт содир бўлганди. Жангарилар Махачқалъа ва Дарбанд шаҳарларига ҳужум қилган ва оқибатда 15 дан ортиқ полициячи, бир неча тинч аҳоли ҳужум қурбонига айланди. https://qalampir.uz/news/1-3-103070 Мирзиёев террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.