Мирзиёев Доғистондаги теракт сабаб Путинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
24 Июнь
13959Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралаган ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни кечқурун Доғистонда иккита теракт содир бўлганди. Жангарилар бир вақтнинг ўзида Махачқалъа ва Дарбандга ҳужум қилди. Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг маълум қилишича, 15 дан ортиқ полициячи, шунингдек, бир неча тинч аҳоли теракт қурбони бўлган.
LiveБарчаси