Четдан олиб кириладиган телефонлар учун бож бекор қилиниши мумкин
Жамият
−
17:25 606 1 дақиқа
Ўзбекистонга четдан олиб кириладиган мобил телефонлар учун импорт божини нолга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни Божхона қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида сўз борди.
Билдирилишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасидаги музокараларда бошқа давлатлар билан мобил қурилмалар импортига нисбатан ноль фоизлик бож ставкасини қўллаш бўйича келишувга эришилган. Импорт божи бекор қилиниши телефонлар барча солиқлардан озод этилади дегани эмас. Қурилмаларни олиб киришда қўшилган қиймат солиғи сақланиб қолади.
Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда бюджетга мобил қурилмалар импортидан қарийб 2 триллион сўм божхона тўлови тушади. Ноль фоизлик ставка жорий этилса, бу тушум 300-400 миллиард сўмга камайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти орқали хориждан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси10:01